locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити” етакчиларидан бири жамоасини ўзгартириши мумкин

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
“Манчестер Сити” етакчиларидан бири жамоасини ўзгартириши мумкин
ФОТО: Getty Images

“Манчестер Сити”нинг 30 ёшли ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда A Bola нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Галатасарой” ва “Бенфика” португалиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда ва уни сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Таъкидланишича, турк клубининг Силвани қўлга киритиш имконияти кўпроқ, чунки улар ярим ҳимоячини юқори маош билан таъминлашга қодир.

Маълумот учун, Силва 2017 йилнинг ёзидан буён “Манчестер Сити”да тўп сурмоқда. У ўтган мавсум барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 38 миллион еврога баҳоланмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг