Манба: Винисиус “Реал” билан шартномасини узайтиради
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг “Реал” клуби вингери Винисиус Жуниор испан гранди билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақда журналист Хосе Феликс Диас хабар бермоқда.
Манбага кўра, бразилиялик футболчи билан битим узайтирилгани ҳақида расмий хабар Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан сўнг эълон қилинади.
Маълумот учун, Винисиуснинг “Реал” билан тузган амалдаги шартномаси 2027-йилнинг ёзида якунига етади. Унинг Transfermarkt'даги нархи 170 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист