locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Манба: Хаби Алонсо “Реал Мадрид” билан келишувга эришишга яқин турибди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Манба: Хаби Алонсо “Реал Мадрид” билан келишувга эришишга яқин турибди
ФОТО: Getty Images

Леверкузеннинг “Байер” клуби бош мураббийи Хаби Алонсо “Реал Мадрид” билан шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Маттео Моретто хабар бермоқда.

Манбага кўра, испаниялик мутахассис яқин кунларда “Байер” раҳбарияти билан учрашиб, Ла Лигага ўтиш истагини билдиради.

Шунингдек, Мадрид клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жамоани тарк этишга яқин тургани айтилмоқда. Бразилия терма жамоаси италиялик мутахассис билан принспиал келишувга эришган.

Маълумот учун, Хаби Алонсоннинг “Байер” билан тузган амалдаги шартномаси 2026-йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг