locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лука Модрич “Реал” билан шартномани узайтирмоқчи

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Лука Модрич “Реал” билан шартномани узайтирмоқчи
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич жорий мавсум охирида якунланадиган шартномасини узайтирмоқчи ва бунинг учун маошини камайтиришга ҳам тайёр. Бу ҳақда Marca нашри журналисти Хосе Феликс Диас хабар бермоқда.

Манбага кўра, Модричнинг келажаги яқин кунларда испан гранди президенти Флорентино Перес билан бўладиган учрашувдан сўнг ҳал бўлади. Хорватиялик футболчи клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошлангунига қадар (15-июн) шартномасига аниқлик киритмоқчи.

Маълумот учун, Модрич жорий мавсум барча турнирларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 5 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг