Луиш Фигу: Роналду йиллар давомида Португалияни елкасида олиб юрган
Луиш Фигу Португалия терма жамоасидаги ҳозирги вазият ҳақида фикр билдирди:
“Бу жамоадаги айрим футболчилар уни терма жамоада бўлишини хоҳламаётгани яққол кўриниб турибди. Улар Роналдуни жамоани ортга тортяптиган футболчи деб ўйлашмоқда, аммо 7-рақамнинг мамлакат учун қилган барча ишларини унутиб қўйишмоқда.
Ёш Криштиану ҳеч кимнинг ёрдамисиз ҳам гол ура оларди. У ўйинларни якка ўзи ҳал қилган, йиллар давомида Португалияни елкасида олиб юрган. Криштиану Роналду — Португалия футболининг тимсоли. У ҳурматга ва афсонага муносиб тарздаги хайрлашувга лойиқ.
Криштиану илк бор терма жамоага чақирилганида, катта авлод футболчиларига доимо ҳурмат билан қарарди. Ҳозир эса ҳали ҳеч нарсага эришмаган, аммо ўзини катта тутаётган ёшлар бор.
Айни ўша инсон Португалияга Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш мумкинлигига ишонч берган. У бугунги авлод учун илҳом манбаи бўлиши керак”,-деди Фигу.