Луис Энрике: «ПСЖ» Суперкубокда ҳам рақобатбардош бўлишга ҳаракат қилади»
«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике «Астон Вилла»га қарши УЕФА Суперкубоги учрашувига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди.
«Қайтаётганимдан жуда хурсандман! Биз ишни бошлаяпмиз. Бу сафар мавсумолди тайёргарлик бироз ғайриоддий кечди, чунки футболчилар жамоага турли вақтларда қўшилди. Кўплаб футболчилар Жаҳон чемпионатида иштирок этишди ва фақат ҳозиргина машғулотларга қайтишмоқда.
Биз бутун мавсум давомида рақобатбардош бўлиб қолишни мақсад қилганмиз. Энди эса чоршанба куни биринчи расмий ўйинимизни ўтказамиз. Бундай учрашув қандай кечишини олдиндан айтиш доим қийин.
Биз тўп назоратини ўз қўлимизда ушлашга ҳаракат қиламиз. Бундай ўйинларда бу осон эмас, аммо ўтган мавсумдагидек рақобатбардош бўлишимизга умид қиламан. Бу биз учун биринчи расмий учрашув, аммо жуда муҳим. Биз мухлисларимиз билан бирга яна бир унутилмас мавсум ўтказишни истаймиз.
Айрим футболчиларимиз фақат шу душанба куни қайтишди, бошқалари эса ўтган ҳафта жамоага қўшилди. Биз имкон қадар яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиляпмиз. Чоршанба куни футболчиларим қай даражада тайёр бўлишини билмайман. Аммо учрашувни энг юқори савияда ўтказишга ҳаракат қиламиз», — деди Луис Энрике.