locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Европа Суперкубогы ПСЖдамӣ ёки «Астон Вилла»дамӣ? Тарих Чемпионлар лигаси ғолибини устунроқ кўрмоқда

Бугун Австриянинг Зальцбург шаҳрида УЕФА Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Европа Суперкубогы ПСЖдамӣ ёки «Астон Вилла»дамӣ? Тарих Чемпионлар лигаси ғолибини устунроқ кўрмоқда
photo: gettyimages
УЭФА Суперкубоги
12.08.2026, 15.00
ПСЖ
-
Астон Вилла
-

Бугун Австриянинг Зальцбург шаҳрида УЕФА Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади. Унда УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби "Пари Сен-Жермен" ҳамда УЕФА Европа лигаси соҳиби "Астон Вилла" ўзаро тўқнаш келади.

Тарихий статистика эса бу баҳсда Луис Энрике шогирдлари фойдасига ишламоқда. Сўнгги етти мавсум давомида УЕФА Суперкубогини кетма-кет Чемпионлар лигаси ғолиблари қўлга киритган.

ПСЖ ушбу совринни ўтган йили клуб тарихида илк бор қўлга киритганди. Франция гранди финалда "Тоттенхэм" билан дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида зафар қучганди. Агар парижликлар бу сафар ҳам ғалаба қозонса, УЕФА Суперкубогини кетма-кет икки йил ютган тарихдаги учинчи клубга айланади.

Сўнгги 7 та УЕФА Суперкубоги ғолиблари:

  • 2019"Ливерпуль" ("Челси"ни мағлуб этди)
  • 2020"Бавария" ("Севилья"ни мағлуб этди)
  • 2021"Челси" ("Вильярреал"ни мағлуб этди)
  • 2022"Реал Мадрид" ("Айнтрахт Франкфурт"ни мағлуб этди)
  • 2023"Манчестер Сити" ("Севилья"ни мағлуб этди)
  • 2024"Реал Мадрид" ("Аталанта"ни мағлуб этди)
  • 2025"Пари Сен-Жермен" ("Тоттенхэм"ни пенальтилар сериясида мағлуб этди)

УЕФА Суперкубоги финалида Европа лигаси ғолиби сўнгги бор 2018-йилда зафар қучганди. Ўшанда "Атлетико Мадрид" финалда "Реал Мадрид"ни мағлуб этганди.

Қизиғи, мадридликлар Суперкубок тарихида Европа лигаси (аввалги УЕФА Кубоги) ғолиби сифатида уч марта — 2010, 2012 ва 2018-йилларда бош совринни қўлга киритган. Испан клубидан аввал бу натижага эришган охирги жамоа Россиянинг "Зенит" клуби бўлган.

УЕФА маълумотларига кўра, шу кунгача ўтказилган 50 та УЕФА Суперкубоги баҳсининг 30 тасида айнан Чемпионлар лигаси ғолиблари зафар қучган. Шу боис бугунги финал олдидан ҳам фаворит сифатида "Пари Сен-Жермен" кўрилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг