locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Энрике ва Эмери тарихий рекордлар сари: УЕФА Суперкубогида Моуриньо ва Зидан натижалари янгиланадими?

Ҳар икки испаниялик мутахассис янги рекордлар ўрнатиш имкониятига эга.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Энрике ва Эмери тарихий рекордлар сари: УЕФА Суперкубогида Моуриньо ва Зидан натижалари янгиланадими?
photo: gettyimages
УЭФА Суперкубоги
Лайв, 43'
ПСЖ
1
Астон Вилла
0

Бугун Австриянинг Зальцбург шаҳрида бўлиб ўтадиган УЕФА Суперкубоги баҳси нафақат «Пари Сен-Жермен» ва «Астон Вилла», балки уларнинг бош мураббийлари Луис Энрике ҳамда Унаи Эмери учун ҳам тарихий аҳамият касб этади.

Ҳар икки испаниялик мутахассис янги рекордлар ўрнатиш имкониятига эга.

Эмери ниҳоят Суперкубокни қўлга кирита оладими?

Унаи Эмери ўтган мавсумда УЕФА Европа лигасидаги бешинчи чемпионлигини қўлга киритиб, ушбу мусобақа тарихидаги энг муваффақиятли мураббий мақомини янада мустаҳкамлади.

Аммо УЕФА Суперкубоги унинг фаолиятидаги энг омадсиз турнирлардан бири бўлиб қолмоқда. Эмери шу пайтгача уч бор финалга чиққан бўлса-да, бирор марта ҳам бош совринни қўлга кирита олмаган.

Унинг Суперкубок финалларидаги натижалари:

  • 2014-йил – «Севилья» бошқарувида «Реал Мадрид»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
  • 2015-йил – «Барселона»га қарши драматик баҳсда қўшимча бўлимларда 4:5 ҳисобида ютқазди.
  • 2021-йил – «Вильярреал» билан финалда яна мағлубиятга учради.

Қизиғи шундаки, Эмери 2016-йилда «Севилья» билан кетма-кет учинчи Европа лигаси чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг айнан бугунги рақиби — «Пари Сен-Жермен» бош мураббийига айланганди.

Олтинчи еврoкубок Эмерини афсоналар қаторига олиб чиқади

Агар Эмери УЕФА Суперкубогига ғолиб чиқса, у мураббий сифатидаги олтинчи УЕФА кубогини қўлга киритади.

Ҳозирда у Боб Пейссли, Зинедин Зидан, Нерео Рокко, Жозе Моуриньо ва Луи ван Гал билан бир қаторда бештадан УЕФА совринига эга мураббийлар сафида турибди.

Янги ғалаба эса унга италиялик афсона Арриго Сакки билан тенглашиш имконини беради.

УЕФА мусобақаларида энг кўп соврин ютган мураббийлар:

  • Карло Анчелотти — 11 та
  • Пеп Гвардиола — 7 та
  • Сэр Алекс Фергюсон — 7 та
  • Джованни Трапаттони — 7 та
  • Арриго Сакки — 6 та

Луис Энрике ҳам тарих саҳифаларига кириши мумкин

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике ҳам УЕФА Суперкубогига навбатдаги тарихий натижага яқин турибди.

У бунгача:

  • 2015-йилда «Барселона» билан;
  • 2025-йилда «Пари Сен-Жермен» билан

УЕФА Суперкубогини қўлга киритган.

Бундан ташқари, Энрике 1997-йилда футболчи сифатида ҳам ушбу совринга эга чиққан.

Агар бугунги финалда ПСЖ ғалаба қозонса, Луис Энрике мураббий сифатида учинчи УЕФА Суперкубогини қўлга киритади ва бу натижа билан тарихда уч ёки ундан ортиқ марта ушбу турнирда зафар қучган учинчи мураббийга айланади.

Ҳозирча бу натижага фақат:

  • Карло Анчелотти — 5 марта;
  • Пеп Гвардиола — 4 марта

эришган.

Шундай қилиб, Зальцбургдаги УЕФА Суперкубоги баҳси нафақат янги мавсумнинг илк соврини, балки мураббийлар тарихида янги рекордлар ёзилиши мумкин бўлган муҳим учрашув сифатида ҳам эътибор марказида бўлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг