locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лионел Месси: “Роналду билан дўст эмасмиз, лекин...”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лионел Месси: “Роналду билан дўст эмасмиз, лекин...”
ФОТО: Getty Images

Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майами” клуби ҳужумчиси Лионел Месси Криштиану Роналду билан бўлган тарихий қарама-қаршилик ҳақида гапирди.

“Мен Роналдуни ва унинг карьерасини ҳурмат қиламан. У юқори савияда ўйнашда давом этмоқда.

У билан рақобатимиз фақат майдонда эди... Ҳар биримиз жамоамиз учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик. Ҳаммаси майдонда қолди. Майдондан ташқарида эса биз оддий йигитлармиз.

Биз дўст эмасмиз, чунки бирга вақт ўтказмаймиз, лекин доим бир-биримизга ҳурмат билан муносабатда бўлганмиз”, – дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, Месси ва Роналдунинг азалий қарама-қаршилиги асосан Испания чемпионатида, “Барселона” ва “Реал” сафида ўйнаганларида кузатилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг