locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лионель Месси нега “Барселона”га қайтишни истамаётгани маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лионель Месси нега “Барселона”га қайтишни истамаётгани маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майами” клуби ҳужумчиси Лионель Месси “Барселона”га қайтишни истамаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, айни дамда Мессининг каталонияликлар раҳбарияти билан муносабатлари яхши эмас ва шунинг учун “Барселона” билан алоқа ўрнатишни истамаётгани айтилмоқда.

Қайд этилишича, аргентиналик юлдуз эҳтимолий фахрийлар ўйинида ҳам “Барселона” либосида қатнашишни режалаштирмаган.

Маълумот учун, Лео 2023-йилнинг ёзидан буён “Интер Майами” сафида ўйнаб келмоқда. Бу давр ичида у барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 42 та гол урди ва 21 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 20 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг