locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Левандовски “Барселона\"ни тарк этиб, Саудия клубига ўтади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Левандовски “Барселона"ни тарк этиб, Саудия клубига ўтади
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски 2026 йилнинг ёзида, “кўк-аноррагалилар” билан шартномаси якунлангач Саудия Арабистони клубларидан бирига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Барселона” 36 ёшли ҳужумчи билан келишувни узайтирмоқчи эмас. Қайд этилишича, Левандовски фаолиятини Саудияда давом эттириш истагини унинг агентлиги вакили тасдиқлаган.

Маълумот учун, Левандовски ўтган мавсум барча турнирларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 42 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 12 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг