locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лерой Саненинг фаолияти Туркияда давом этиши мумкин

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Лерой Саненинг фаолияти Туркияда давом этиши мумкин
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Лерой Сане фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Флориан Плоттенберг хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Галатасарой” Санега қизиқиш билдираётгани ва унга йилига 10-12 миллион евролик таклиф юборгани айтилмоқда. У клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги кутилмоқда.

Маълумот учун, Сане ўтган мавсум Бундеслигада 30 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, Чемпионлар Лигасида 13 та ўйин ўтказиб, битта голга муаллифлик қилди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг