Ламин Ямалнинг янги шартномадаги товон пули миқдори маълум бўлди
ФОТО: Getty Images
Хабарингиз бор, испаниялик вингер Ламин Ямал “Барселона” билан 2031-йилга қадар мўлжалланган янги шартнома имзолади.
Mundo Deportivo журнали журналисти Фернандо Полонинг хабар беришича, янги битимга кўра Ямалнинг товон пули 1 миллиард еврони ташкил қилади.
Манбага кўра, бундай нарх каталонияликларнинг асосий юлдузини бошқа клубларга сотмаслик билан боғлиқ.
Маълумот учун, Ямал “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум барча турнирларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 180 миллион еврога баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист