Ламин Ямал: “Месси тарихдаги энг яхши футболчи”
ФОТО: Getty Images
Каталониянинг “Барселона” клуби вингери Ламин Ямал уни Лионель Месси билан таққослашларига муносабат билдирди.
“Мен ўзимни ҳеч ким билан, жумладан Месси билан ҳам солиштирмайман. Мен Леога қойил қоламан, у тарихдаги энг зўр футболчи.
Мен шунчаки янада яхшироқ бўлишга ҳаракат қиляпман, ўзимни бошқа футболчилар билан таққослаш бефойда деб ўйлайман”, — дея Ямалнинг сўзларини келтиради Фабрицио Романо.
Маълумот учун, Ямал жорий мавсум барча турнирларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 24 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 180 миллион евроға баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист