Ламин Ямал 2024/25 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди
Испаниянинг Marca нашри томонидан ўтказилган мавсум якунларига бағишланган сўровнома натижаларига кўра, “Барселона” вингери Ламин Ямал 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.
У умумий ҳисобда 3310 очко тўплаб, мазкур совринни қўлга киритди. Ушбу овоз беришда Marca таҳририяти журналистлари билан бир қаторда, Испаниядаги бошқа оммавий ахборот воситалари вакиллари, собиқ футболчилар ва мураббийлар ҳам иштирок этди.
Иккинчи ўринни 3100 очко билан “ПСЖ” вингери Усмон Дембеле эгаллади. Кучли учликни эса унинг жамоадоши — португалиялик ярим ҳимоячи Витинmя якунлади, у 2732 очко тўплади.
Эслатиб ўтамиз, Ламин Ямал яқинда “Барселона” клуби билан шартномасини 2031 йил ёзигача узайтирди.
Ўтган мавсумда футболчи 55 учрашувда майдонга тушиб, 18 гол ва 25 ассист муаллифига айланди.