locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. \"Реал\" сўнгги ўйинда ғалаба қозонди. Анчелотти, Модрич ва Васкес сўнгги ўйинини ўтказишди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда ғалаба қозонди. Анчелотти, Модрич ва Васкес сўнгги ўйинини ўтказишди
Фото: Getty Images

Испания чемпионатининг 38-турида “Реал” ўз майдонида “Реал Сосьедад”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг 38-дақиқасида мадридликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе учрашувда ҳисобни очди. 83-дақиқада Мбаппе дубл қайд этиб, жамоасининг фарқини икки баробарга оширди.

Ушбу баҳс Лука Модрич, Лукас Васкес ва Хесус Вальехо учун ўз майдонидаги сўнгги баҳс бўлса, Карло Анчелотти учун жамоа устозлигидаги сўнгги ўйин бўлди.

"Реал Мадрид" мавсумни 38 учрашувда 84 очко билан якунлади. Карло Анчелотти шогирдлари турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади.

Ла Лига. 38-тур

“Реал” 2:0 “Реал Сосьедад”

Голлар: Мбаппе 38, 83 (пен)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг