locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

La Liga \"Барселона\"га ёрдам бериши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
La Liga "Барселона"га ёрдам бериши мумкин
ФОТО: La Liga

"Барселона" шу ҳафтада "Боруссия Дортмунд" устидан умумий 5:3 ҳисобида ғалаба қозониб, Чемпионлар лигаси ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.

"Барселона"нинг "Интер"га қарши биринчи ўйини 30-апрел куни, жавоб баҳси эса 6-май куни бўлиб ўтади.

"Барселона" учун ушбу синовнинг энг қийин томони шундаки, клуб "Интер"га қарши жавоб ўйинидан икки кун олдин, 4-май куни "Реал Валядолид"га қарши ўйнаши керак.

Шу мақсадда Ла Лига "Валядолид"га қарши учрашувни бошқа вақтга кўчириш орқали "Барселона"га ёрдам бермоқчи. Бу ҳақда COPE хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Барселона"нинг "Валядолид"га қарши ўйини 3-майга кўчирилиши мумкин, шу сабабли каталонияликлар "Интер"га қарши жавоб ўйинига тайёргарлик кўриш учун қўшимча дам олиш кунларига эга бўлишади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг