locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Атлетико» Мадрид дербисида «Реал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Алонсо жамоасининг ғалабали сериясига барҳам берилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Ла Лига. «Атлетико» Мадрид дербисида «Реал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ФОТО: Getty images

Испания чемпионатининг 7-турининг марказий баҳсида “Атлетико” клуби “Реал”ни қабул қилди.

Голлар шоусига айланиб кетган баҳсда “матрасчилар” 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мадридликлар сафида Хулиан Альварес дублга муаллифлик қилди. Аргентиналик футболчи 50-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланди ва 64-дақиқада жарима зарбасидан гол урди. Шунингдек, Робин Ле Норман (14), Александр Сёрлот (45+3) ва Антуан Гризманн (90+4) биттадан гол урди.

"Реал" сафида Килиан Мбаппе (25) ва Арда Гюлер (36) ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Мағлубиятга қарамай, “Реал” 18 очко билан пешқадам. "Атлетико" (12) мусобақа жадвалида тўртинчи поғонага кўтарилди.

Ла Лига, 7-тур
Атлетико - Реал - 5:2
27 сентябрь 2025 йил, шанба, 19:15
Голлар: Ле Норман, 14 (1:0). Мбаппе, 25 (1:1). Арда Гюлер, 36 (1:2). Сёрлот, 45 (2:2). Альварес, 50 - с пенальти (3:2). Альварес, 64 (4:2). Гризманн, 90 (5:2)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг