locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кутилмаган қарор! “Реал” Винисиус Жуниорни сотишга тайёр

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кутилмаган қарор! “Реал” Винисиус Жуниорни сотишга тайёр
ФОТО: Football365

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида Винисиус Жуниор билан хайрлашишга тайёр. Бу ҳақда Football Transfers хабар бермоқда.

Манбага кўра, “қаймоқранглилар” янги шартнома бўйича музокаралар чоғида бразилиялик футболчидан ҳафсаласи пир бўлган. Эндиликда клуб Винисиус бўйича таклифларни кўриб чиқмоқчи.

Қайд этилишича, агар Саудиядан бразилиялик вингер бўйича рекорд даражадаги таклиф тушса, “Реал” буни қабул қилади.

Маълумот учун, Винисиус жорий мавсум мадридликлар сафида жами 39 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Трансфермарктъдаги нархи 200 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг