locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Криштиану Роналду Саудия Арабистонига ташриф буюришни маслаҳат берди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Криштиану Роналду Саудия Арабистонига ташриф буюришни маслаҳат берди
ФОТО: Getty Images

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистонига ташриф буюришни маслаҳат берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 40 ёшли форвард “Ан-Наср” билан шартномасини 2027 йилга қадар узайтирганди.

“Менимча, ҳеч кимни ишонтириш керак эмас. Келинг ва ўзингиз кўринг! Мен бу ерлик эмасман, лекин бу ерда ўзимни яхши ҳис қиламан. Ушбу ажойиб мамлакатга ташриф буюришни маслаҳат бераман. Бу ерда ажойиб маданият бор ва бу менга жуда ёқади”, — дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2023 йилнинг январь ойидан буён Саудия клубида ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда Криштиану “Ан-Наср” сафида жами 41 та ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг