Криштиану Роналду машҳур режиссёр билан бирга янги киностудия очди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Португалия терма жамоаси ва Саудиянинг “Ан-Насср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду британиялик кинорежиссёр Метю Вон билан биргаликда UR•MARV киностудиясини яратди. Бу ҳақда футболчи ўзининг X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
“Бу мен учун ҳаётимдаги янги боб, чунки мен бизнес соҳасида янги ташаббусларни кутяпман”, - дейди Роналду.
“Криштиану футбол майдонида мен ҳеч қачон ёза олмайдиган ҳикоялар яратади. Мен у билан илҳомлантирувчи фильмлар суратга олишни интиқлик билан кутяпман, у ҳақиқий суперқаҳрамон”, - дейди Воган.
Маълумот учун, UR•MARV орқали Роналду ва Вон иккита жанговар фильмни биргаликда молиялаштириб, продюсерлик қилишди ва фильмнинг учинчи қисмини суратга олишни бошлашди.