locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Криштиану Роналду фаолиятини қайси клубда давом эттиришини маълум қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Криштиану Роналду фаолиятини қайси клубда давом эттиришини маълум қилди
ФОТО: Getty Images

Португалия терма жамоасининг 40 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини Саудиянинг “Ан-Наср” клубида давом эттиришини маълум қилди.

“Менинг келажагимчи? Асосан, ҳеч нарса ўзгармайди. Мен “Ан-Наср”да қоламан”, — дея Роналдунинг сўзларини келтиради Фабрицио Романо.

Криштианининг саудияликлар билан тузган амалдаги шартномаси 30-июнда якунга етади. Яқин кунларда томонлар янги шартнома имзолаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Роналду ўтган мавсум барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 12 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг