Криштиану Роналду “Ан-Насср” билан музокараларни тўхтатиб қўйди
ФОТО: Getty Images
Саудия Арабистони Про-лигаси
12.05.2025, Як.
Аль-Ахдуд
0
Аль-Наср Эр-Рияд
9
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду “Ан-Насср” билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Роналдунинг бу қарорга келишига “Ан-Насср”нинг сўнгги ўйинлардаги қониқарсиз натижалар сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
“Ан-Насср” яқинда Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финалида “Кавасаки Фронтала”га мағлуб бўлган эди. Орадан кўп вақт ўтмай “Ал-Иттиҳод”га 3:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Маълумот учун, ҳозирда “Ан-Насср” Саудия Про-лигаси турнир жадвалида 4-ўринга тушиб кетди ва Осиё Чемпионлар Лигасидан қуруқ қолиши эҳтимоли бор. 40 ёшли Роналдунинг эса риёдликлар билан тузган амалдаги шартномаси бир ярим ойдан сўнг якунга етади.
Насрулло Каримов
Журналист