locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Криштиану Роналду “Ан-Насср” билан бир ёки икки йиллик шартнома имзолайди - Романо

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Криштиану Роналду “Ан-Насср” билан бир ёки икки йиллик шартнома имзолайди - Романо
ФОТО: Getty Images

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудиянинг “Ан-Насср” жамоасида ўйнашда давом этади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, 40 ёшли футболчи риёдликлар билан янги шартнома имзолаш борасида музокаралар олиб бормоқда. Келишув тафсилотлари якунлий босқичда эканлиги айтилаяпти.

Қайд этилишича, томонлар 1 ёки 2 йиллик шартнома имзолаши мумкин. Агар Криштиану хоҳласа, у 2027 йилнинг июнига қадар жамоада ўйнай олади.

Маълумот учун, Роналду ўтган мавсум “Ан-Насср” сафида жами 41 та ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 12 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг