locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карвахал фаолиятини якунлаш арафасида турганини маълум қилди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Карвахал фаолиятини якунлаш арафасида турганини маълум қилди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Дани Карвахал футболчилик фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Фаолиятимни якунлаш? Бу узоқ йўл бўлди. Менинг спорт каръерам аллақачон якунига етиб бормоқда. Мен реалистик бўлишим керак. Бу ҳақда гапириш қийин”, - дейди Карвахал.

Маълумот учун, Карвахал клуб миқёсида жами 531 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 82 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 10 миллион евроға баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Дани 2024-йилнинг октябрь ойида хочсимон пайларини шикастлаб олганди ва ҳозирда тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг