Карвахал «Барселона» — «Вильярреал» ўйинини АҚШда ўтказилишини танқид қилди
Ушбу баҳс Ла Лиганинг 17-тури доирасида ташкил этилади.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Дани Карвахал «Барселона» ва «Вильярреал» ўртасидаги Ла Лига 17-тур учрашувини АҚШда, Майамидаги «Hard Rock» аренасида ўтказилиши ҳақида фикр билдирди.
«Вильярреал» — «Барселона» учрашувининг Майамида ўтказилиши, шубҳасиз, мусобақа натижаларига таъсир қилади. Бу ҳолат Ла Лига жамоаларининг тенг шароитда рақобатлашиш имкониятини бузади», — деди Карвахал.
Эслатиб ўтамиз, Испания футбол ассоциацияси (AFE) Ла Лига жамоалари сардорлари билан биргаликда расмий баёнот чиқарган эди. Унга кўра, 9-тур ўйинларининг бошида футболчилар Испания чемпионати учрашувларини чет элда ўтказилишига қарши норозилик акциясини ўтказадилар.
Насрулло Каримов
Журналист