locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карло Анчелотти \"Реал Мадрид\"ни тарк этишга яқин турибди - Романо

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Карло Анчелотти "Реал Мадрид"ни тарк этишга яқин турибди - Романо
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти мавсум охирида жамоани тарк этиши мумкин.

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, италиялик мутахассиснинг кетиш эҳтимоли жуда юқори. Агар Анчелотти "Арсенал" тўсиғидан ўта олмаса, лавозимини тарк этиши мумкин.

Маълумот учун, Карло Анчелотти 2021-йилдан буён "Реал"ни бошқариб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2026-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси чорак финалининг дастлабки ўйинида Анчелотти шогирдлари "Арсенал"га 3:0 ҳисобида мағлуб бўлганди. Жавоб учрашуви 16-апрел санасида бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг