locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқариши мумкин - Globo

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқариши мумкин - Globo
ФОТО: Football Espana

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда Globo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Бразилия футбол федерацияси италиялик мутахассис билан алоқаларни қайта тиклаган ва унга 2026-йилги Жаҳон чемпионатида жамоани бошқаришни таклиф қилган.

Қайд этилишича, Анчелотти бу таклифни рад этмаган. Италиялик мураббий Бразилия футбол федерациясига 2025-йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан сўнг бу ҳақда ўйлаб кўришини айтган.

Маълумот учун, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 15-июньдан 13-июльга қадар давом этади. Мадриднинг “Реал” клуби “Ҳ” гуруҳида “Ал-Ҳилол”, “Пачука” ва “РБ Залсбург” билан бош соврин учун кураш олиб боради.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг