Карим Бензема “Ал-Иттиҳод”ни “Реал” билан таққослади
ФОТО: Getty Images
Саудиянинг “Ал-Иттиҳод” клуби ҳужумчиси Карим Бензема ҳозирги жамоасини Мадриднинг “Реал” клуби билан солиштирди.
“Испания ва бу ер бутунлай бошқача. Бу ердаги ҳамма нарса “Реал”дан бутунлай фарқ қилади.
Шунга қарамай, бу ерда ўйнаш жуда қийин, чунки сен доимо ғалаба қозонишинг керак”, - дейди Бензема.
Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли франсиялик футболчи 2023-йилнинг ёзида эркин агент сифатида Саудия клубига келиб қўшилганди. У жорий мавсум барча турнирларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Насрулло Каримов
Журналист