Кафу: “Реал Мадрид” - қўрқинчли жамоа”
ФОТО: Getty Images
Афсонавий бразилиялик ҳимоячи Кафу “Реал Мадрид” жорий мавсумдаги ўйинлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Реал Мадрид” - қўрқинчли жамоа. Бу клуб муаммоларни ўз қўлига олишни яхши кўради. Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетган бўлсалар ҳам, рақибнинг қўрқуви йўқолмайди. Бу “Реал”.
Ишончим комилки, жамоа келаси мавсумда ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсатади”, - дейди Кафу.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” Чемпионлар Лигасининг чорак финалида “Арсенал”га икки ўйин натижасига кўра (5:1) мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди.
Ҳозирда Карло Анчелотти шогирдлари Испания Ла Лигаси ва Испания Кубогида ўз юришларини давом эттирмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист