Испания Кубоги. «Реал» қийнчилик билан учинчи дивизион клубини мағлуб этди
Испания Кубоги 1/16 финал босқичидан ўрин олган баҳсда мамлакатнинг учинчи дивизионида иштирок этувчи «Талавер» ва Мадриднинг «Реал» клуби ўзаро тўқнаш келди. Баҳсда 3:2 ҳисобида «қироллик клуби» ғалаба қозонди.
Учрашувда ҳисоб 41-дақиқада очилди — Килиан Мбаппе пенальтини аниқ амалга оширди. 45+1-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Мануэль Фаррандо тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди. 80-дақиқада учинчи лига клуби ҳужумчиси Науэль Арройо битта гол билан жавоб қайтарди. 88-дақиқада Мбаппе дубль муаллифига айланди. 90+1-дақиқада эса мезбонлар футболчиси Гонсало ди Ренсо ҳисобни яна қисқартирди.
Шу тариқа, «Талавера» Испания Кубогидаги иштирокини якунлади. Мадриднинг «Реал» клуби эса мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. Эслатиб ўтамиз, Испания Кубогининг амалдаги соҳиби — Каталониянинг «Барселона» жамоаси.
Испания Кубоги. 1/16 финал
«Тавалера» — «Реал» 2:3
Голлар: Арройо (80), Ренсо (90+1) — Мбаппе (41, 88).