locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Интер” Жонатан Девидга таклиф билан чиқди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Интер” Жонатан Девидга таклиф билан чиқди
ФОТО: Getty Images

“Интер” жорий мавсум охирида “Лилл”ни тарк этиши кутилмоқдаган 25 ёшли ҳужумчи Жонатан Девидга таклиф билан чиқди. Бу ҳақда La Gazzette dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, канадалик футболчи ҳар мавсум учун 5 миллион евро маош олмоқчи. Нерадзуррилар эса ҳужумчига камроқ маош таклиф қилмоқда.

Шунингдек, Девидга “Реал”, “Барселона”, “Ливерпуль”, “Челси”, “Наполи” ва “Бавария” ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Девид жорий мавсум барча турнирларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг