locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Интер” Луис Анрике билан принципиал келишувга эришди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
“Интер” Луис Анрике билан принципиал келишувга эришди
ФОТО: Getty Images

Миланнинг “Интер” клуби “Марсел” вингери Луис Анрикенини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Манбага кўра, томонлар 2030 йилга қадар мўлжалланган ва йилига 2,5 миллион евро маошлик узоқ муддатли шартнома борасида принципиал келишувга эришган.

Қайд этилишича, “Интер” энди шартномани тўлиқ якунлаш учун “Марсел” билан трансфер нархини келишиб олиши керак.

Маълумот учун, Луис Анрике 2020 йилдан буён “Марсел” сафида ўйнаб келмоқда. Унинг Transfermarkt’даги нархи 18 миллион евроға баҳоланмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг