Хумоюнмирзо Иминов «Андижон» билан келишувга эришди
Иминов «Пахтакор» сафида Ўзбекистон чемпиони, Кубок соҳиби ва Суперкубокни қўлга киритган.
photo: Andijon fk
«Бургутлар» яна бир иқтидорли футболчи билан келишувга эришди.
«Хоразм» шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Хумоюнмирзо Иминов билан шартнома имзоланганини мамнуният билан эълон қиламиз.
2000 йилнинг 15 январда Сурхондарё вилояти Узун туманида таваллуд топган футболчи «Пахтакор», «Энергетик-БГУ» (Беларус), «Бухоро», «Динамо» ва «Хоразм» сафида тўп сурди.
Фаолиятида ҳозиргача жами 130 та ўйин, 6 гол ва 5 та ассист мавжуд.
Иминов «Пахтакор» сафида Ўзбекистон чемпиони, Кубок соҳиби ва Суперкубокни қўлга киритган.
Умид қиламизки, Иминов «Андижон»да ҳам совринлар қўлга киритилишида муносиб ҳиссасини қўшади.
Хумоюнмирзо, «Андижон»нинг аҳил оиласига хуш келибсан!", - деб ёзилади клубнинг расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор