\"Хоразм\" ПФКда йиғилиш ўтказилди
Айни кунларда "Хоразм" ПФК жамоаси Суперлига 2026 йилги мавсумининг иккинчи мавсуми олдидан Тошкент вилоятининг Дукент ҳудудида ўқув-машғулот йиғинларини давом эттирмоқда.
Бугун клуб бош директори Р. Ахмедов иштирокида жамоа футболчилари, мураббийлар штаби ва клуб мутасаддилари билан учрашув-йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида мавсумнинг иккинчи даврасига пухта тайёргарлик кўриш, жамоа олдига қўйилган устувор вазифалар, футболчиларнинг масъулияти ҳамда мусобақалардаги натижадорликни янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳамда мураббийлар штабига тайёргарлик жараёнларини янада самарали ташкил этиш, футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатини юқори даражада ушлаб туриш ҳамда белгиланган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Учрашув якунида клуб раҳбари Хоразм вилояти мухлислари жамоадан юқори натижалар кутayotganини алоҳида таъкидлаб, футболчи ва мураббийларни ўз зиммасидаги вазифаларга масъулият билан ёндашишга чақирди.
Шунингдек, жамоанинг ҳар бир аъзоси клуб шаъни ва мухлислар ишончини оқлаш йўлида бор куч ва имкониятларини сафарбар этиши лозимлиги қайд этилди",-дея ёзилади клуб расмий саҳифасида.