locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хави Симонс фаолиятини “Барселона”да давом эттиришни истамоқда, бироқ...

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

“РБ Лейпциг”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хави Симонс ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, голландиялик футболчи узоқ вақтдан бери “Барселона”га ўтишни орзу қилади. Бироқ Симонснинг Каталония клубига трансфери ёзда амалга ошиши даргумонлиги айтилаяпти.

Қайд этилишича, 21 ёшли футболчига Англия Премьер-лигасининг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда. “Лейпциг” Симонснинг потенциал трансферидан 74 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Маълумот учун, Хави Симонс жорий мавсум барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг