locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хавьер Тебас: «Менимча, ҳозирги кескинликнинг манбаи «Барселона» эмас. Бу — «Реал»»

La Liga президенти «Реал»ни танқид қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

La Liga президенти Хавьер Тебас «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги таранг муносабатлар ҳамда ҳакамлик борасидаги баҳслар ҳақида фикр билдирди.

«Менинг фикримча, ҳозирги кескинликнинг манбаи «Барселона» эмас. Қолган клублар ҳам эмас. Бу — «Реал»: «Барселона»га қарши, ҳакамларга қарши… ҳамманинг қаршиcида. Менимча, бу нотўғри ва хато йўл билан амалга оширилмоқда, нотўғри нарратив шакллантирилмоқда.

Ушбу нарративнинг моҳияти шундан иборатки, гўёки ҳозирги ҳакамлик хатолари 2019 ёки 2017 йиллардаги воқеаларнинг оқибати эмиш. Ҳакамлар ҳозир босим остида ишлаяпти ёки холис эмас деган тасаввур яратилмоқда. Бу жуда хавфли, чунки бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Аммо бу нарратив атайлаб шакллантирилмоқда ва охир-оқибат кескинликнинг кучайишига олиб келмоқда», — дея Тебаснинг сўзларини келтиради Sport.es.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Реал» президенти Флорентино Перес Негрейра иши футбол тарихидаги энг жиддий можаро эканини таъкидлаган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг