Харри Кейн мундиалдаги гуллари бўйича Пеледан ўтиб кетди
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Конго ДРга қарши баҳсда (2:1) дубл қайд этиб, мундиаллар тарихидаги яна бир муҳим натижага эришди.
Ушбу икки голдан сўнг Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Жаҳон чемпионатларидаги гуллари сонини 13 тага етказди. Шу тариқа, у афсонавий бразилиялик Пелени (12 гол) ортида қолдирди ва ушбу кўрсаткич бўйича француз тўпурари Жюст Фонтенга етиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Жюст Фонтен ўзининг 13 та голининг барчасини 1958 йилги Жаҳон чемпионатида урган бўлиб, бу ҳалигача бир мундиалда энг кўп гол уриш бўйича рекорд ҳисобланади.
Шу тариқа, Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати–2026 1/8 финалига йўлланма олди ва кейинги босқичда Мексикага қарши майдонга тушади.