Майкл Оуэн: «Кейн — Англия тарихидаги энг буюк ҳужумчи»
Англия терма жамоаси плей-оффга йўлланма олди.
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
01.07.2026, 12.00
Англия
-
Конго Демократик Республикаси
-
Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн миллий жамоа сардори Ҳарри Кейн ҳақида юқори фикр билдирди.
«Мен Ҳарри Кейнни жуда ҳурмат қиламан. Ҳеч иккиланмасдан уни Англия тарихидаги энг буюк ҳужумчи деб атайман. У, шубҳасиз, жаҳон футболидаги энг яхши тўпурарлардан бири, ажойиб сардор ва юксак инсон.
Энг муҳими, у кўпчилик учун намунадир. У шуни исботлайдики, буюк футболчи бўлиш учун албатта Лионель Месси, Пеле ёки Диего Марадона каби туғма истеъдод эгаси бўлиш шарт эмас. Баъзан энг буюк футболчилар — ўз устида тинмай ишлайдиган ва доимо ривожланишдан тўхтамайдиган инсонлар бўлади», — деди Оуэн.