locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хаби Алонсо “Реал”ни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хаби Алонсо “Реал”ни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди
ФОТО: Wolfgang Rattay | Reuters


Леверкузеннинг “Байер” клуби бош мураббийи Хаби Алонсо фаолиятини Мадриднинг “Реал” клубида давом эттириши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

“Мен ҳали ҳеч қандай қарор қабул қилганим йўқ. Ҳа, ўтган ҳафта Испанияда бўлдим, лекин ҳеч ким билан гаплашмадим. Мен бор эътиборимни фақат бу мавсумга қаратганман. Биз ҳозир энг муҳим босқичдамиз”, - дейди Алонсо.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ'да германиялик мутахассис Карло Анчелотти ўрнига асосий номзодлардан бири эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Хаби Алонсо 2022-йилдан буён “Байер”ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида леверкузенликлар 2023/2024-йилги мавсумда Бундеслига чемпионлиги ва Германия Кубогини қўлга киритди, шунингдек, Европа Лигаси финалига қадар етиб борди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг