Хаби Алонсо “Реал Мадрид” раҳбариятига қайси футболчиларни сотиб олишни исташаётганини айтди
Мавсум охирида “Байер”ни тарк этиб, “Реал Мадрид” бош мураббийига айланиши кутилётган Хаби Алонсо янги жамоасида қандай тактик схема қўллаш ниятида эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Алонсо 3-4-3 схемасини афзал кўради. Бу тактик ғояларни амалга ошириш учун мутахассис “Реал”дан бир нечта ўйинчиларни сотиб олишни талаб қилмоқда.
Хусусан, “Қироллик клуби” қанот ҳимоясини кучайтириши керак. Ўнг қанот ҳимоячиси вазифасини “Реал”га ўтиши кутилётган Трент Александр-Арнолд эгаллайди. Шу билан бирга, испан гранди чап қанот ҳимоячисини ҳам қидирмоқда.
Қайд этилишича, Алонсо “Лос Бланкос”дан марказий ҳимоячи сотиб олишни ҳам сўрамоқда ва “Борнмут” футболчиси Дин Хейзеннинг номзоди илгари сурилмоқда. Испаниялик мутахассис яна бир ярим ҳимоячи сотиб олиши керак.