Хаби Алонсо «Реал Мадрид» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди
Мадрид клуби мураббий билан келишув асосида шартномани бекор қилди.
ФОТО: Getty images
"Реал" клуби бош мураббий Хаби Алонсо билан хайрлашганини расман эълон қилди.
Клуб баёнотига кўра, томонлар амалдаги шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилишга қарор қилишган.
Маълумот учун, "Реал" Испания Суперкубоги финалида "Барселона"га имкониятни бой берди (2:3).
Ла Лигада жамоа 19 турдан сўнг 45 очко жамғарган ҳолда 2-ўринда боришмоқда ва пешқадам "Барса"дан 4 очкога ортда қолишяпти.
Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо 2025 йилнинг ёзида "Реал" бошқарувига келганди. Унинг клуб билан 2028 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолаганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист