Хаби Алонсо “Реал” футболчиларига шарт қўйди
ФОТО: Getty Images
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати
18.06.2025, Як.
Реал Мадрид
1
Аль-Хиляль
1
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ўз ўйинчиларига учрашув вақтида бор кучиини сарфламаганлар энди таркибга киритилмаслигини айтди. Бу ҳақда Cadena Ser нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, испаниялик мутахассис ўз футболчиларини майдонда жон-жаҳд билан югурмаган ва борини бермаганлар захирада қолиши ҳақида қаттиқ огоҳлантирган.
Алонсо барча футболчилар, ҳатто дарвозабон Тибо Куртуа ҳам бор кучини бериши кераклигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” ўзининг навбатдаги ўйинини 18-июн куни Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасида “Ал-Ҳилол”га қарши ўтказади.
Насрулло Каримов
Журналист