locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хаби Алонсо Лука Модрични “Реал”да сақлаб қолмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хаби Алонсо Лука Модрични “Реал”да сақлаб қолмоқчи
ФОТО: Getty Images

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати арафасида “Реал” бош мураббийи этиб тайинланиши кутилган испаниялик мутахассис Хаби Алонсо янги жамоаси учун трансфер сиёсати устида иш бошлади. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Алонсо энг аввало Лука Модрични жамоада сақлаб қолишни истаяпти. 39 ёшли хорват футболчисининг шартномаси жорий мавсум охирида якунланади ва “қаймоқранглилар” раҳбарияти унинг ёшини инобатга олиб, шартномани узайтирмасликка қарор қилган.

Шу сабабли, Алонсо “Реал” раҳбариятидан қарорни ўзгартиришни ва Модричга янги бир йиллик шартнома таклиф қилишни сўраган. Футболчининг ўзи эса 2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатидан сўнг фаолиятини “Сантьяго Бернабеу”да якунлашни истамоқда.

Мадрид клубида қолиш учун Лука Модрич маошини сезиларли даражада камайтиришга ҳам тайёр. Алонсо раҳбарият унинг фикрини инобатга олиб, фахрий футболчи билан ҳамкорликни келаси йилнинг июн ойигача давом эттиришга рози бўлишига умид қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг