locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хаби Алонсо Гарсияни «Реал»да сақлаб қолмоқчи

21 ёшли ҳужумчи жорий мавсум атиги бир марта асосий таркибда майдонга тушди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хаби Алонсо Гарсияни «Реал»да сақлаб қолмоқчи
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия ёзда бўлиб ўтган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатиб, 4 та гол муаллифи бўлди. Бироқ жорий мавсумда у атиги бир марта асосий таркибда майдонга тушди.

Goal нашрининг хабар беришича, Гарсиянинг етарли ўйин амалиётига эга эмаслиги қишки трансферлар вақтида бир қатор клубларнинг унга бўлган қизиқишини ошириши кутилмоқда.

Бироқ, шунга қарамай, «Реал» бош мураббийи Хаби Алонсо 21 ёшли форвардни жамоада сақлаб қолмоқчи. Мутасадди футболчидан катта умидлар борлигини таъкидлаган.

Маълумот учун, Гонсало Гарсиянинг «Реал» билан тузган амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Унинг Transfermarkt'даги нархи 15 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг