Гулер: «Агар Алонсо бир кун менга дарвозабон сифатида ўйнашимни айтса, дарҳол қўлқоп сотиб оламан»
«Реал» ҳужумчиси жамоа бош мураббийи ҳақида фикр билдирди.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Арда Гулер жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди ва у мураббий топширган ҳар қандай вазифани бажаришга тайёр эканини таъкидлади.
«Мен Хаби Алонсо режаларига тўлиқ ишонаман. Агар у бир кун менга дарвозабон сифатида ўйнашимни айтса, дарҳол қўлқоп сотиб оламан», — деди Гулер.
Маълумот учун, Гулер жорий мавсум барча турнирларда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги баҳоси 45 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист