Франция ва Норвегия баҳси кучли чақмоқ ва момақалдироқ туфайли қолдирилиши мумкин
Жаҳон чемпионати — 2026 гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Франция ва Норвегия терма жамоалари ўртасидаги учрашув (26 июн) кучли чақмоқ ва момақалдироқ туфайли қолдирилиш хавфи остида турибди. Ўйин Фоксборо шаҳридаги "Жиллетт" стадионида бўлиб ўтиши керак.
Le Parisen хабарига кўра, АҚШ метеорология хизмати шу жума куни учрашув ўтказиладиган ҳудудда "потенциал хавфли чақмоқ ва момақалдироқ" тўлқини яқинлашиб келаётганини огоҳлантирган. Амалдаги протоколга кўра, ўйин тўхтатилиши ёки қолдирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Франция ва Ироқ терма жамоалари ўртасида Филаделфияда бўлиб ўтган учрашув ҳам ноқулай об-ҳаво туфайли бир неча соатга кечиктирилган эди. ЖЧ-2026 баҳслари 11 июн куни бошланган бўлиб, 19 июлга қадар давом этади.