Дембеле Франция ва Норвегия учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб топилди
Усмон хет-трик қайд этди.
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
26.06.2026, Як.
Норвегия
1
Франция
4
Усмон Дембеле ЖЧ-2026 3-туридаги Франция — Норвегия (4:1) баҳсида энг яхши футболчи совринини қўлга киритди. Франциялик ҳужумчи биринчи бўлимда хет-трик қайд этди.
У ўйин давомида учта зарба йўллади ва уларнинг барчаси гол билан якунланди. Шунингдек, Дембеле 30 та аниқ узатмани амалга оширди.
«ПСЖ» шарафини ҳимоя қилувчи футболчи ҳисобида турнирнинг учта ўйинида 5 (4+1) очко бор.
Эслатиб ўтамиз, Франция гуруҳни 9 очко билан пешқадам сифатида якунлади.