locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Франция ва Норвегия учрашуви бекор қилиниши мумкин — Le Parisien

Бунга ноқулай об-ҳаво сабаб бўлиши мумкин.
Франция ва Норвегия учрашуви бекор қилиниши мумкин — Le Parisien
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
26.06.2026, 15.00
Норвегия
-
Франция
-

26 июнь куни бўлиб ўтадиган Франция ва Норвегия терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 3-тур учрашуви момақалдироқ туфайли бекор қилиниш хавфи остида. Бу ҳақда Франциянинг Le Parisien нашри хабар бермоқда.

Манбанинг қайд этишича, АҚШ метеорология хизмати шу жума куни учрашув ўтказиладиган ҳудудда яқинлашиб келаётган «потенциал хавфли момақалдироқлар» тўлқини ҳақида огоҳлантирган.

Аввалроқ, Филадельфияда бўлиб ўтган Франция ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги ўйин ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир неча соатга қолдирилган эди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг