locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флорентино Перес: “Модрич “Реал” мухлислари қалбида абадий қолади”

Хорватиялик футболчи мавсум охирида жамоани тарк этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Флорентино Перес: “Модрич “Реал” мухлислари қалбида абадий қолади”
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсум охирида Лука Модричнинг жамоани тарк этишига муносабат билдирди.

“Лука Модрич жамоанинг барча мухлислари қалбида “Реал” қадриятларини доимо намоён этиб келган ноёб ва намунави футболчи сифатида абадий қолади.

Унинг футболи бутун дунё бўйлаб “Реал” мухлислари ва мухлиса-ларига қувонч бағишлади. Унинг мероси абадий қолади”, - дейди Перес.

Маълумот учун, Модрич испан гранди сафида 13 йил давомида тўп тепиб, 6 марта Чемпионлар Лигаси, 4 марта Испания чемпионати ва 2 марта Испания Кубогида ғолиб бўлган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг